close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европанинг ўнлаб мусулмон ташкилотлари Макронга мурожаат қилди

Европанинг 30 дан ортиқ мусулмон ташкилоти Франция президенти Эммануэл Макронни нифоқ ва нарат уруғларини сочаётган исламофобик риторикага чек кўйишга чақирдилар. Очиқ хатда бир неча мамлакатдан, жумладан, Нидерландия, Финляндия ва Италиядан келган мусулмон ташкилотлар вакиллари ўқитувчи Самюэл Патининг ўлдирилишидан сўнг Франция Президентини мамлакатни "кучли маънавий етакчилик" билан таъминлай олмаганликда айблади.

«Исломни ва ўз фуқаролари бўлган мусулмонларни қоралаб, асосий масжидлар, исломий ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ёпиб, бундан нафратни янада авж олдириш учун имконият сифатида фойдаланган ҳолда сиз ирқчилар ва зўравон экстремистларни рағбатлантирдингиз, холос», – дейилади диний ташкилотларнинг қўшма баёнотида, иқтибос келтиради IslamNews сайти Al Jazeera га таяниб.
«Биз сизларни даъват қиладиган юксак одоб-ахлоқ нафратни, маргиналлашув ва душманлик риторикасини инкор қилишни ўз ичига олади, сиз шунингдек, ўз етакчилик мавқеингиздан одамларни жисплаштириш учун фойдаланишингиз керак»

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase