Ушбу кампания доирасида уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлари махсус кузатилади ва ишга жўнатилади, бундан бош тортиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Қўшни Қашғарлик амалдор «Caixin»га хабар беришича, Shuchang Garment заводи кийим-бош, парда ва чойшаблар ишлаб чиқариш бўйича «ёрдамчи фабрика» ҳисобланади. Давлатга тегишли ОАВнинг аввалги хабарларида айтилишча, бу ерда 300 га яқин қишлоқ аҳолиси, асосан аёллар ишлайди, улар бир кунда 90 юангача (13, 5 доллар атрофида) ишлаб топиши мумкин.
«Бу қишлоқ фабрикаси барча катта ёшдаги уйғурларни ва улар билан боғлиқ озчиликларни қашшоқликка қарши кураш доирасида фабрикаларда паст малакали ишларга жалб қилиш бўйича дастурнинг бир қисми ҳисобланади», - деди Шинжон тадқиқотчиси Адриан Зенц.
«Кўриниб турибдики, «тармоқ негизида қашшоқлик кўламини қисқартириш» кўнгилли эмас, мажбурий ҳисобланади. Қашшоқликдан «қутулиш»га қаршилик кўрсатганлар уларнинг фикрлаши давлатнинг мақсадларига жавоб бериши учун мафкуравий қайта тарбияланади», - деди у.
Шуфу округида коронавирус авж олиши Хитойда сўнгги икки ой ичида энг йирик авж олиш бўлди. Чоршанба куни расмийлар муаммонинг тақалишини тўхтатишга эришилгани ва завод муҳрлангани ҳақида маъллум қилдилар. Душанба куни кечга яқин ушбу ҳудудда 4,5 миллион кишидан тест олинди.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, айни пайтда ҳудудда истиқомат қиладиган 183 киши вирус юқтириб олган, шундан уч киши оғир аҳволда, 138 кишида эса аломатлар йўқ.
Расмий шахслар биринчи бўлиб бошқа маҳаллий фабрикада ишлаган ва ота-онаси билан Шучанда овқатланган 17 ёшли қиз касаллик юқтирганини айтдилар. Маълумотларга кўра, у яқин атрофдаги қишлоқлардан биридан бўлган, бироқ завод ётоқхонасида яшаб, ҳар икки ҳафтада уйига қайтган.
Ўтган йил охирида Хитойда пандемия бошланганидан бери инсон ҳуқуқлари фаоллари вирус Шинжонда одамларга тўлиб ётган лагерлар ва қамоқхоналарга етиб бориши эҳтимолидан хавотирда. Август ойида пойтахт Урумчида юз берган авиаҳалокат расмийларни тезда «уруш даври» изоляция ҳолатига ўтишга мажбур қилди. Минтақадан келаётган ахборот бўйича қаттиқ назоратлар вируснинг минтақада тарқалиш даражаси борасида ноаниқликни кучайтирди.
Хитойда коронавируснинг янги авж олиши уйғурлар мажбурий меҳнати билан боғлиқ
Хитойда сўнгги бир неча ой ичида энг йирик коронавирус эпидемияси Шинжондаги фабрикада рўй берди, бу уйғур аҳолисига нисбатан репрессив коммунистик сиёсат ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ. Ўтган ҳафта Шинжон жанубидаги Шуфу округида қайд қилинган 180 дан ортиқ Covid-19 ҳолати 2018 йилда «қашшоқликка қарши кураш» - тадқиқотчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари мажбурий меҳнат деб атайдиган кампания доирасида қурилган фабрика билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси