Компания яқинда чиқарган янги либослар тўплами Modest Clothing («Камтарин либослар») деб аталади. Ушбу коллекцияда шунингдек, ислом мамлакатларида яшайдиган истеъмолчилар учун мўлжалланган либослар ҳам тақдим этилган.
Ушбу моделларни намойиш этиш учун Лондондан қора танли қиз Илваад Марсал танланган. Шундай қилиб, у фотосуратлари урф бўлган ритейлернинг расмий сайтида жойлаштирилган ҳижобдаги биринчи мусулмон аёл бўлди.
PrettyLittleThing компанияси модельерлари яратган ёрқин образлар қора ва оч жигар ранг ҳижоблар билан уйғунлаштирилган. Фотосуратлардан бирида Марсал кенг кўк жинси, камарли ва енги узун қизил «топ» кийиб олган.
Фотосессия қаҳрамони натижадан жуда хурсанд, чунки у «бундай лойиҳада бошқа камтар аёлларни ифодалаш» учун ажойиб имкониятга эга бўлди деб ҳисоблайди.
Ҳижобли моделнинг фотосуратлари бренднинг доимий мижозларига жуда ёқди. Ижтимоий тармоқларида бу мусулмон дунёси учун муҳим воқеа эканини таъкидлашди.
Илваад Марсал таъкидлаганидек: «Кичкина қизлар бундай катта брендлар уларнинг маданиятини ҳурмат билиб, ўзини қулай ва замонавий ҳис қилади».
Ҳижоб мода оламида тобора оммалашмоқда
Британиянинг ёшлар орасида оммавий бўлган PrettyLittleThing либослар бренди янги реклама кампанияси ўзига хослиги билан ажралиб, мода саноатида янги ривожланиш босқичи бошланишини белгилаб берди. Фирмада анъанавий мусулмон аёллари ўранадиган ҳижобли плюс-сайз моделларни суратга олишга жалб қилиш тўғри бўлади, деган қарорга келишди, хабар беради Lenta.ru.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди