Бироқ қиз дипломлар топшириш маросими бўлиб ўтаётган залга кириб келганида, унга қўриқчилар бинони тарк этишни буюришди.
«Мен етиб келганимдан сўнг, президент кириб келгач, менга бу ердан чиқиб кетиш буюрилди», – ҳикоя қилади ҳижобда юрадиган Рабиха, - иқтибос келтиради IslamNews сайти India Today га ҳавола қилган ҳолда.
Ниҳоят, битирувчи залга қйта киритилиб, саҳнага таклиф қилинган пайтда президент маросимни тарк этиб бўлганди. Саҳнада қиз университетни тамомлаганлик ҳақида берилган дипломни қўлига олди, лекин унга тақдим этилган олтин медални рад этди.
«Мен бу олтин медални рад этаман. Мен ўқимишли одамман, менга хўрлаб туриб кейин бериладиган олтин медалнинг кераги йўқ. Бу менинг норозилигим, фуқаролар миллий реестри ва фуқаролик ҳақида қонунга тузатиш киритишга қарши курашаётган барча билан бирдамлигим рамзидир», – деди мусулмон талаба саҳнадан туриб.
Бир кун ўтгач, Рабиха Twitter ижтимоий тармоғида рўй берган воқеанинг сабабини билишини ёзди – у фуқаролик ҳақида қонунга киритиладиган тузатишларга қарши фуқаролик позицияси туфайли залдан чиқариб юборилган ва президент билан учрашишига имкон берилмаган.
Муслима талаба шармандали қонунга қарши норозилик рамзи сифатида олтин медалдан бош тортди
Ҳиндистоннинг етакчи университетларидан бирида мамлакат президенти ва талаба-мусулмон қиз ўртасида бўлиб ўтган воқеа катта таассурот қолдирди. Пондичерри университети оммавий коммуникациялар факультети сўнгги курс талабаси бўлган Рабиха Абдураҳим кеча, 23 декабрь куни, ўқишдаги аъло баҳолари ва ажойиб муваффақиятлари учун Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинда қўлидан олтин медаль ва битирувчи дипломи олиши керак эди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси