«Бу фожиа. Биз жуда хавотирдамиз, чунки Озарбайжон, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ – бизга бегона бўлмаган одамлар яшайдиган ҳудудлардир. Шуни айтиш кифояки, Россия ҳудудида 2 миллионга яқин озарбайжонликлар ва, тахминимизча, 2 миллиондан зиёд арманлар яшайди. Албатта, бу катта фожиа – одамлар ўлишмоқда, катта йўқотишлар, ҳар икки томон катта йўқотишларга учрамоқда», - деди Путин.
Россия президенти можаронинг ҳал этилишига умид билдирди ва томонларни ўқ отишни тўхтатишга чақирди.
Путин шунингдек, Россиянинг Арманистон олдида ЖХШТ бўйича мажбуриятларини бажаришга тайёрлигини маълум қилди. «Жанг ҳаракатлари Арманистон ҳудудида олиб борилмаяпти. Россиянинг ўз шартнома мажбуриятларини бажаришига келадиган бўлсак, биз ўз мажбуриятларимизни доимо бажарганмиз, бажаряпмиз ва бажарамиз», - таъкидлади президент.
Путиннинг сўзларига кўра, у Арманистон Бош вазири билан «доимий ишчи алоқада», лекин Арманистон раҳбариятида Россиянинг иттифоқчилик мажбуриятларини бажариш сифати борасида ҳеч қандай савол юзага келмабди.
Путин: Жанг ҳаракатлари Арманистон ҳудудида бўлмаяпти
Россия президенти Жанубий Кавказдаги тўқнашувларни фожиа деб атади. Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувлар – ҳақиқий фожиадир, деди Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Россия 24» телеканали эфирида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери рекорд даражада 140 минг аскар йўқотди
- Ахборот фаолияти — даъват ишларининг ярми
- Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
- Макиавелизм ва Каримов
- Барсани йиртиб юрган Роналдунинг "Манчестер Сити"га трансферига рухсат берилди