Суҳбат Бокунинг ташаббуси билан бўлиб ўтди.
"Президент Илҳом Алиев Россия президентини туғилган куни билан табриклади ва унга Россиянинг ривожланиши ва фаровонлиги йўлида давлат фаолиятида муваффақиятлар ва мустаҳкам соғлиқ тилади", - хабар қилади Алиевнинг матбуот хизмати.
Владимир Путин ҳамкасбига эътибор ва табриклар учун миннатдорчилик билдирди.
"Давлатлар раҳбарлари Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ арман-озарбайжон можароси атрофидаги вазиятни муҳокама қилдилар. Президент Илҳом Алиев ва президент Владимир Путин Озарбайжон ва Россия Федерацияси муносабатларининг истиқболлари борасида фикр алмашдилар", - дейилади хабарда.
Путин Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашувини Алиев билан биринчи марта муҳокама қилди
Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашувини телефон орқали муҳокама қилдилар. Бу икки мамлакат етакчисининг минтақада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён биринчи мулоқотидир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси