27 яшар курашчи бирданига иккита ўлим жазосига ҳукм қилинди. Маълумки, у билан биргаликда ака-укалари – Воҳид ва Ҳабиб ҳам ҳисбга олинганди. Уларга 20 дан ортиқ қонунни бузиш ҳолатларида айблов қўйилиб, учаласи ҳам айбдор деб топилди. Бироқ ўлим жазоси фақат Навид Афкарига чиқарилди. Воҳид ва Ҳабиб мос равишда 54 ва 27 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Учаласи 74 даррага ҳукм қилинди.
ХОҚ бу хабардан шокка тушди.
"Бутун дунё спортчилари, ХОҚ, Эрон МОҚ, United World Wrestling ва Миллий кураш федерациясининг биргаликдаги ҳаракатлари мақсадга эриша олмагани чуқур қайғуга солади. Фикрларимиз Навид Афкарининг оиласи ва дўстлари билан", – дейилади ХОҚ баёнотида.
Қайғули хабар, шунингдек, Қўшма Штатларда яшовчи Эрон мухолифатчиси Масих Алинежадни ҳам чуқур яралади. У Эрон 2018 намойишларида иштирок этгани учун бегуноҳ одамни ўлдирганига аминдир.
"Мен билан гаплашганимда унинг (Афкарининг - таҳр.) онаси дунё ўғлини қутқариши мумкин, деб ишонишини айтганди. У курашчи эди. Биз бутун тараққий этган дунё Эроннинг халқаро спорт турнирларида қатнашишни тақиқлашини талаб қиламиз", - деди Алинежад ўзининг расмий Twitter саҳифасида.
Уларнинг онаси ўғилларига қарши суд жараёни "адолатсиз ва ёлғонга тўла" бўлгани ва улар "ўзларини ҳимоя қилиш имконига эга эмаслиги" ни қайд этган видеони ёзиб олди.
Спортчининг оммавий ахборот воситаларига мактуб йўллагани, унда қийноққа солингани ҳақида хабар бергани таъкидланади.
Эронда курашчи Навид Афкари қатл этилди, спорт олами шокда
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) унга нисбатан чиқарилган ҳукм шанба куни ижро этилган эронлик курашчи Нафид Афкари қатл этилгани ҳақида хабардан қайғуга тушди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Теҳронни спорт оламида эътибордан четда қолдиришни талаб қилмоқда, хабар қилади NEWS.ru.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси