close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитойда мусулмонлар учун юзлаб қамоқхоналар ва концлагерлар қурилиши давом этмоқда

Хитойда туркий тилида сўзлашувчи мусулмонларни қамоққа олиш учун юзлаб қамоқхона ва концлагерлар қурилиши давом этмоқда ва Коммунистик ҳокимият "сиёсий қайта тарбиялаш" лозим бўлган маҳбуслар сонини оширмоқда. 2017 йилдан бошлаб Хитой ўн минглаб одамларни сиғдира оладиган энг юқори хавфсизлик чораларига эга бўлган қаттиқ режимдаги 260 та лагерини қурди, дея хабар бермоқда New York Post.

Собиқ маҳбуслар билан суҳбатлар ва сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган тасвирлар кўрсатганидек, мамлакатда мактаб бинолари ва бошқа муассасалардан ҳибсхона марказлари сифатида вақтинча фойдаланишдан махсус қамоқхона инфратузилмасини қуриш ва жиҳозлашга ўтилмоқда.
Собиқ маҳбуслар лагерларда бўлган даҳшатли шароитлар ҳақида ҳикоя қилади - улар кўзлари боғланиб, ўзлари кўрпа-тўшакларга занжирбанд қилинган, жуда кам овқат берилган. Маҳбуслар лагерларда бир ўринда икки кишидан ёки навбат билан ухлашган.
"Бу жойларда одамлар даҳшат ичра яшайди, - деди деярли бутун 2018 йил давомида бундай лагерда бўлган 49 ёшли Женишан Бердибек. - Ёш маҳбуслардан баъзилари биз каби буларнинг ҳаммасига дош беролмай, ҳўнграб, қичқира бошладилар".
Нью-Йоркдаги Хитой консуллиги эса, "қайта тарбиялаш марказлари"да ҳуқуқлар бузилиши ва дин камситилишини инкор этмоқда.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase