close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил матбуоти даъво қилишича: Байден Нетаняхуга «Мен билан гаплашма», деган

Қотил давлат Исроилнинг Фаластиндаги қирғини давом этар экан, ишғол кучлари Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанийяни қабиҳ ҳужум билан шаҳид қилди. Бошқа томондан, АҚШ Президенти Жо Байден ўтган ҳафта Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуга «Мен билан гаплашма» деди. Шундай дегани иддао қилинмоқда.

Қотил давлат Исроилнинг Фаластиндаги қирғини давом этар экан, ишғол кучлари Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанийяни қабиҳ ҳужум билан шаҳид қилди. Бошқа томондан, АҚШ Президенти Жо Байден ўтган ҳафта Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуга «Мен билан гаплашма» деди. Шундай дегани иддао қилинмоқда.
Исроил бир неча ойлардан бери Фаластинда геноцид уюштирмоқда. Ўн минглаб инсонлар ҳаётини юқотган ҳужумлар давом этар экан, ишғолчи давлатнинг энг катта дастакчиси АҚШ.
Бошқа томондан, 12-каналнинг Исроилдан берган хабарига кўра, 25 июл куни Вашингтондаги Оқ уйда Байден ва Нетаняҳу ўртасида бўлиб ўтган учрашувда қизиқарли иборалар ишлатилган. Нетаняҳунинг «Исроил ўзаро маҳбус алмашиш келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришмоқда» деганидан сўнг Байден: «Мени оддий нарса деб қабул қилманг. У шундай иборани ишлатгани даъво қилинган.
Исроил Бош Вазирлиги томонидан берилган баёнотда, Нетаняхунинг "АҚШ президенти билан ёпиқ учрашувида суҳбатларга изоҳ бермаслиги" таъкидланди.
Баёнотда Нетаняху «АҚШ сиёсатига аралашмаслигини, ким президент этиб сайланса, у билан ишлашини ва америкаликларнинг Исроил сиёсатига аралашмаслигини кутишини» таъкидлади.
Исроилнинг Ғазо секторига 7 октябр куни бошлаган ҳужумларини тўхтатиш учун томонлар ўртасида узоқ вақтдан бери музокаралар давом этмоқда.
Исроилнинг 12-канал телевидениеси хабарига кўра, Теҳронда Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг ўлдирилиши ортидан Нетаняхунинг 1 август оқшомида Исроил разведка хизматлари директорлари билан учрашуви кескин муҳокамалар ва оғзаки баҳсларга бой бўлди.
Исроил хавфсизлик агентлиги раҳбарлари Нетаняҳуга келишувга қўшмоқчи бўлган моддалар муросага келишни имконсиз деб ҳисоблаганликларини билдирганликлари билдирилди.
Бошқа томондан, Нетаняҳунинг музокара гуруҳини айблагани ва "Бош вазир ўрнига Ҳамасга босим ўтказишларини истагани" ўртоқлашди.
Исроил маҳбусларни алмашиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришилганини даъво қилган бўлсада, Нетаняху Исроилнинг Филаделфия йўлаги, Миср-Ғазо чегара чизиғи деб номланган ҳудудни назорат қилиши ва Ғазода кўчирилган фаластинликлар текширилиши каби янги олд шартларни эълон қилган эди.
Матбуот хабарларига кўра, Исроил томонидан келишувга олиб келинган янги шартлар қаторида Исроил аскарларининг маҳбуслар алмашинуви битими давомида Ғазо секторида қолишда давом этиши ҳам бор.
Матнда, шунингдек, Исроил аскарлари Ғазони иккига бўлган Нетзарим коридорини назорат қилгандан сўнг, фаластинликларнинг Ғазо шимолига ўтишига рухсат берилиши шарти ҳам ўрин олган.
Асир алмашиш келишуви учун режалаштирилган иккинчи ва учинчи босқичга ўтишда томонлар ўртасида келишмовчилик ёки амалга оширилмаган тақдирда Исроил армиясининг Ғазодаги ҳужумларини давом эттириши учун халқаро кафолат сўралади.
Исроил, шунингдек, келишув имзоланишидан олдин Ғазодаги исроиллик жонли маҳбуслар рўйхатини олишни истайди.

Абу Муслим таржимаси (туркчадан)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase