Коалиция матбуот котиби Турки ал-Малики бу ҳақида Яман ғарбидаги қатор туманларда хусийлар объектларига қарата ҳаво зарбалари серисясидан кейин маълум қилди.
«Ал-Ихбарийе» телеканалига берган интервьюсида ал-Маликий хусийларнинг Саудия Арабистонига қарши ҳар бир қадамига тегишли жавоб олишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонининг ҳаво мудофаа тизимлари хусийлар томонидан отилган 118 та баллистик ракетани йўқ қилди.
Ал-Маликий операция тафсилотларини ошкор қилмади, сўнгги бир ярим ой ичида хусийлар сулҳ режимини 4 276 марта бузганини, ҳукумат коалицияси қўллаб-қувватлаган ҳолда эса келишувларга амал қилганини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Эронни Ямандаги қўзғолончиларни фаол равишда қуроллантиришда айблади ва "минтақадаги бутун хавфсизлик структурасига путур етказмоқда" деди.
Араблар Яманда хусийларга қарши операция бошлади
Операция Саудия Арабистони ҳудудининг ўққа тутилишига жавобан бошланди. Саудия Арабистони бошчилигидаги Араблар коалицияси кучлари Яманда «Ансаруллоҳ» ҳаракати исёнчиларига (хусиййларга) қарши кенг кўламли операция бошлангани ҳақида маълум қилдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|