Lookout маълумотларига кўра, хакерлар ХХР буюртмаси бўйича миллий озчиликлар вакилларини кузатиб бориш учун камида 4 та айғоқчилик дастури ишлаб чиққан: SilkBean, DoubleAgent, CarbonSteal ва GoldenEagle.
Бу дастурлар воситасида фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари битта серверда тўпланади.
Худди шу дастурлар уйғурларнинг хориждаги ҳаракатларини кузатиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин бўлиб, 14 мамлакатда, жумладан, Туркия ва Қозоғистонда қайд этилган.
Lookout киберхавфсизлик бўйича вакили Апурва Кумарнинг New York Times нашрига айтишича, Хитой ҳукумати айғоқчилик дастурлари ёрдамида уйғурларнинг ҳар бир қадамини кузатиб бориши мумкин.
Бундай айғоқчилик дастурлари "яширин" илова дўконларида ёки электрон почталардаги спам-мактублар орқали юклаб олинади.
Сўнгги йилларда Хитой расмийлари миллий озчиликлар вакилларини, шу жумладан уйғурлар ва қозоқларни ҳам ассимиляция қилишга уринишлар учун каттиқ танқид қилинмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, ХХРда "қайта тарбиялаш марказлари"да камида бир миллион уйғур мажбуран ушлаб турилибди.
Хитойликлар хакерлар ёрдамида уйғурларни кузатмоқда
Киберхавфсизлик бўйича компания Хитой ҳукумати уйғурларни улар ёрдамида кузатаётган 4 дастурни аниқлади. Хитой ҳукумати 2013 йилдан буён хакерлар ёрдамида этник уйғурлар ҳаракатларини кузатмоқда. Бу ҳақида Lookout Киберхавфсизлик бўйича компания маърузасида айтилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди