close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрдўғон, Путин ва Руҳоний Сурияни муҳокама қилади

Ушбу етакчилар ўртасида Остона форматида бўлиб ўтадиган музокаралар Кремль томонидан маълум қилинди. Россия Федерацияси, Туркия ва Эрон президентлари - Владимир Путин, Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Хасан Руҳоний - чоршанба, 1 июль куни, видеоконференция режимида Сурия бўйича Остона форматида саммит ўтказадилар. Бу ҳақида РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Ҳа, Кремль бу маълумотни тасдиқлаши мумкин», - деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, тадбир Москва вақти билан 14:00 га режалаштирилган.
Аввалроқ Сурия бўйича Остона форматидаги саммит Эронда бўлиб ўтиши керак эди, лекин унинг ўтказилиши коронавирус пандемияси туфайли кечиктирилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase