close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисида шов-шувли қонун кучга кирди

Ҳужжат маъмурий ҳудудда Пекинга ҳисоб берувчи махсус куч структураси ташкил қилишни кўзда тутади. Гонконг ҳудудида миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисида қонун кучга кирди. Мос келувчи фармон ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан имзоланди.

Ҳужжат марказий ҳукуматни ағдаришга ҳар қандай уринишларни, исёнларни рағбатлантиришни, давлатга хиёнтни, терроризмни, шунингдек, миллий хавфсизликни таҳдид остига қўядиган ҳаракатларни тақиқлайди.
Ҳужжат ушбу тоифадаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини истисно қилмайди.
Бундан ташқари, Гонконг ҳудудида ХХР марказий ҳукуматига ҳисоб берувчи махсус ҳуқуқни муҳофаза қилиш структураси ташкил қилиш кўзда тутилган.
Ааввалроқ Бутунхитой халқ вакилари йиғилиши (ХХР олий қонун чиқарувчи органи) Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисида қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилганди.
Маҳаллий ОАВ хабар беришича, қонун лойиҳаси мажлис бошланганидан 15 дақиқа ўтгач, қўмитанинг 162 аъзоси томонидан бир овоздан маъқулланган.
Ҳужжат 1 июлдан кучга киради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase