Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар қилди, аммо Трумп Конгресснинг ҳар иккала палатаси томонидан илгари қабул қилинган қонунни қачон қачон имзолаши ҳозирча номаълум, деб ёзади ТАСС.
Ҳаммаси бўлиб, 28 та Хитой ташкилоти АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган. Санкциялар виза беришни рад этиш ва АҚШга тегишли мулкни музлатишни ўз ичига олади.
Уйғурлар - Хитойда мусулмон озчиликни ташкил қиладиган халқ (10 миллиондан ортиқ). Уларнинг аксарияти Шинжон-Уйғур автоном округида истиқомат қилишади. 2018 йил август ойида БМТнинг Ирқий камситишни тугатиш бўйича комиссияси Шинжондаги қайта ўқитиш лагерларида 1 миллион киши сақланиши ҳақида хабар берди. Инсон ҳуқуқлари фаолларининг таъкидлашича, уйғурлар у ерда фақат этник ва диний сабабларга кўра ушлаб турилган.
2019 йил июл ойида Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном райони ҳақида Исломни маҳаллий одамлар учун ташқаридан куч билан қабул қилдирилган дин деб даъво қилувчи янги «Оқ китоб»ни чиқарди. Муаллифларнинг сўзларига кўра, Хитой ҳар доим уйғурларнинг дўсти бўлиб келган ва уларни "ўз қуллари" қилиб олмоқчи бўлган туркий ҳукмдорлардан ҳимоя қилган, қайд этади «Ъ».
Трамп уйғурларни ҳимоя қилиши кўзда тутилган қонунга имзо чекади
АҚШ президенти Доналд Трумп Хитойда уйғурлар таъқиб қилгани учун санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолашни режалаштирмоқда. АҚШ ҳукумати уйғурлар ҳуқуқларини бузиш, уларни оммавий равишда ҳибсга олиш ва камситиш билан шуғулланувчи Хитойга қарши санкциялар киритди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди