Аммо бу қараш аслида нотўғри бўлиб, Беньямин Нетаньяҳунинг ҳаракатлари Трампнинг илк муддатда имзолаган келишувларини бажаришдан иборат эди. "Аср битими" ва "Америка элчихонасининг Қуддусга кўчирилиши" бунга яққол мисолдир.
Ажабланарлиси йўқки, Исроил бош вазири жорий йилнинг 5 ноябр куни, яъни Америкадаги сайловлар арафасида мудофаа вазири Йоав Галантни лавозимидан озод қилди. Ушбу ишдан олиш нафақат премьер-министрни истеъфога чиқишга ундаган қўлга олинганларнинг оиласи учун зарба бўлди, балки Америкага аниқ бир хабар ҳам йўлланди. Галант, шунингдек, Демократик партияга яқин бўлган собиқ мудофаа вазири Бени Ганцнинг ишдан олиниши Нетаньяҳу ва АҚШ Демократик партияси ўртасидаги "алоқа узилиши"нинг белгиси сифатида талқин қилинмоқда.
Бошқа томондан, Галантнинг ўрнига ўнг қанот экстремисти Исраэл Кацнинг тайинланиши ҳам Нетаньяҳунинг экстремистик ҳукумати ва Америкада Трамп бошчилигида ўсиб бораётган ўнг қанот ҳаракати ўртасидаги яқинлашувни англатади. Бу ҳукумат Трампнинг Яқин Шарқда қўллаб-қувватлаган режаларини, яъни Қуддус пойтахт қилиб белгиланган "исроиллик миллий давлат"ни рўёбга чиқаришга шай турибди.
Янги сайланган АҚШ президентининг Оқ уй учун кўплаб режалари мавжуд, аммо уларни амалга оширишдаги тўсиқлар тобора мураккаблашмоқда. Унинг илк муддатда амалга оширмоқчи бўлганлари, иккинчи муддатда фақат орзу бўлиб қолиши мумкин. Ҳаммаси Оқ уйда қарор қабул қиладиганлар доно бўла олиш ёки йўқлигига боғлиқ.
Трампнинг 2016 йилдаги версияси ҳозирги 2024 йилдаги версиясига ўхшамайди, ёши эса қарорлар қабул қилишда ўз таъсирини кўрсатади. Келгуси йилларда дунёнинг етакчи давлатларидан бирини бошқариш учун янги Байден пайдо бўларми? Бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда.
Абу Муслим тайёрлади