Якшанба куни намоз ўқиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидига энг кўп мусулмон - 40 356 киши келди. Карантиндан кейин масжидларга ташриф буюриш статистикаси Саудия Арабистонининг Икки муқаддас масжидлар Бош бошқармаси томонидан юритилади, деб хабар бермоқда Saudi Gazette газетаси.
Масжид бомдод намозидан бир соат олдин 11 эшикни очади ва хуфтон намозидан кейин ёпилади. Аллоҳнинг уйига кириш фақат коронавирус пандемияси билан боғлиқ барча санитария меъёрларига мувофиқ ва зарур текширувлардан ўтгандан кейингина мумкин. Хусусан, масжидга кирадиган барча 11 кириш жойида мўмин-мусулмонларнинг ҳароратини ўлчаш учун тепловизорли юқори технологик эшиклар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди 20 мартдан бери жамоатчилик учун ёпиқ эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди очилган куннинг ўзида бу ерда 90000 дан ортиқ мўминлар бўлдилар
Хавфсиз масофадаги ибодат. Якшанба куни кечқурун, узоқ давом карантиндан сўнг, Саудия Арабистонида Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди очилди. Машҳур масжид очилган куннинг ўзида бу ерда жами 93774 мусулмон намоз ўқиди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди