Худонинг Муқаддас Китоби - Қуръон - чексиз миқдорда ҳикмат берувчи ҳақиқий билимлар манбаидир. Муқаддас Китобда кўплаб воқеалар ва ҳодисалар тасвирланган. Бундан ташқари, баъзи шаҳарлар ҳақида ҳикоялар мавжуд. Биз ўқувчиларни Қуръонда тилга олинган бешта шаҳар билан танишишга таклиф қиламиз.
1.Маккаи мукаррама.
Муҳтарам Макка ер юзидаги энг тоза ва муқаддас жойдир. Саудия Арабистони Қироллигида жойлашган. Маккада Худонинг уйи бўлган Каъба, шунингдек, қибла - дунёнинг турли бурчакларидан келган имонлилар намоз пайтида юзланадиган жой бор. Аллоҳ таоло Фатҳ сурасининг 24-оятида Маккани зикр қилган:
وَهُوَ الَّذِي كَفَّ أَيْدِيَهُمْ عَنْكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ عَنْهُمْ بِبَطْنِ مَكَّةَ مِنْ بَعْدِ أَنْ أَظْفَرَكُمْ عَلَيْهِمْ وَكَانَ اللهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرًا.
Маъноси: «У Зот Макка водийсида сизларни уларнинг устидан зафар қозонтирганидан сўнг уларнинг қўлларини сиздан, сизнинг қўлларингизни улардан тўсган Зотдир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир!» (тафсир «ал-Мунтахаб»).
2. Мадинаи мунаввара.
Мадинаи мунаввара (Ясриб) – Аллоҳ таолонинг раҳматига тўлган шаҳар. Унда Аллоҳ таолонинг энг яхши бандаси - Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри бор. Мадина ҳам Саудия Арабистони қироллигида, Маккадан 430 км шимолда жойлашган. Бу шаҳар Тавба сурасининг 101-оятида зикр қилинган:
وَمِمَّنْ حَوْلَكُم مِّنَ الْأَعْرَابِ مُنَافِقُونَ وَمِنْ أَهْلِ الْمَدِينَةِ مَرَدُوا عَلَى النِّفَاقِ لَا تَعْلَمُهُمْ نَحْنُ نَعْلَمُهُمْ سَنُعَذِّبُهُم مَّرَّتَيْنِ ثُمَّ يُرَدُّونَ إِلَى عَذَابٍ عَظِيمٍ
Маъноси: «Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Уларни билмассан, уларни Биз билармиз. Албатта, уларни икки марта азоблармиз. Сўнгра буюк азобга қайтарилурлар» (тафсир «ал-Мунтахаб»).
3. Қуддус.
Қуддус сайёрамиздаги энг сирли жой. Мусулмонлар учун Фаластиндаги бу шаҳар, биринчи навбатда, Исро вал-Мираж деб номланган буюк воқеа билан боғлиқ. Ражаб ойининг 27 - кечаси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ билан суҳбатлашиш учун осмонга кўтарилиш шарафига муяссар бўлдилар. Айнан Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди ўрнида тунги кўтарилиш содир бўлди. Ал-Ақсо масжиди Маккадаги Ал-Ҳарам масжиди ва Мадинадаги Пайғамбаримиз масжидидан кейин Исломдаги учинчи муқаддас жой ҳисобланади. Моида сурасининг 21-оятида мана шундай зикр қилинади:
يَا قَوْمِ ادْخُلُوا الْأَرْضَ الْمُقَدَّسَةَ الَّتِي كَتَبَ اللهُ لَكُمْ وَلَا تَرْتَدُّوا عَلَىٰ أَدْبَارِكُمْ فَتَنقَلِبُوا خَاسِرِينَ
«Эй қавмим, Аллоҳ сизга битган муқаддас заминга киринг. Ортингизга қайтмангки, зиён кўрувчиларга айланиб қолурсиз» (тафсир «ал-Мунтахаб).
Бу ерда муқадда замин деганда Фаластинда жойлашган Қуддус ери назарда тутилган.
4. Бобил.
Ироқ марказида жойлашган шаҳар. «Бақара» сурасининг 102-оятида у ҳақида қуйидаги сўзлар келтирилган:
وَاتَّبَعُواْ مَا تَتْلُواْ الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَـكِنَّ الشَّيْاطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولاَ إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلاَ تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلاَ يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُواْ لَمَنِ اشْتَرَاهُ مَا لَهُ فِي الآخِرَةِ مِنْ خَلاَقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْاْ بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُواْ يَعْلَمُونَ
Маъноси: «Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда икки фаришта – Ҳорут ва Морутга нозил қилинган нарсага эргашдилар. Икковлари токи: «Биз синовмиз холос, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмас эдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандай ёмон!» (тафсир «ал-Мунтахаб»).
5. Ирам.
Аллоҳ таоло "Фажр" сурасининг 6-8 оятларида шундай дейди:
Маъноси: «Роббинг Одни қандай қилганини билмадингми… баланд устунли Ирамга – унинг ўхшаши (бошқа) ўлкаларда халқ қилинмаганга…» (тафсир «ал-Мунтахаб»).
Од қабиласининг Қуръонда Зат ал-Имод номи билан аталган бу шаҳри Арабистон ярим оролида Яман ва Уммон давлатлари ўртасида жойлашган.
Абу Муслим тайёрлади