close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яна бир мамлакат коронавирус туфайли аҳолига пул тарқатишни бошлади

Сингапур ҳеч қандай сабабсиз аҳолига пул тарқатишга қарор қилган яна бир давлатга айланди. Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида одамларга 2,5 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат бош вазирининг ўринбосари ва молия вазири Хенг Сви Китга таяниб хабар берди.

Биринчи пакет апрел ойида тўланди. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, иккинчи тўлов пакети 18 июндан бошланади, унинг ҳажми ўртача даромадга боғлиқ ва 300-600 Сингапур доллари орасида бўлади ($215 - 430). Бундан ташқари, камида 20 ёшгача бўлган битта боласи бўлган оилаларга қўшимча 300 Сингапур доллари, 50 ёшдан ошганларга 100 Сингапур доллари ($71) миқдорида тўловлар берилади.
Расмийларнинг таъкидлашича, ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоизи (70,3 миллиард доллар) мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Аввалроқ Япония инқироз фонида аҳолини қўллаб-қувватлаш дастурини амалга оширгани ва фуқароларга пул тўлашни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase