close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуддусдаги ал-Ақсо масжиди мусулмонлар учун очилди

31 май, якшанба куни эрталаб, юзлаб мусулмонлар Қуддуснинг эски шаҳар қисмидаги ал-Ақсо масжидига киришига рухсат этилди. Масжидни очиш ҳақида қарор Қуддус ВАҚФи томонидан Исроил ҳукумати билан келишувга кўра қабул қилинди. Масжид очилишидан олдин унинг биноси ва яқин атрофдаги ҳудудлар дезинфекция қилинди.

Мусулмонларнинг Маъбад тоғига кириши ВАҚФ қарори билан 23 мартдан ёпилганди. Бу Фаластин ҳудуди ва Қуддуснинг араблар яшайдиган қисмида коронавирус тарқалишига халал бериш учун кўзда тутилганди.
Аввалроқ ал-Ақсони 24 майдан очиш режалари ҳақида айтилганди. Бироқ ВАҚФ Ийд-ал-Фитр байрами арафасида карантин чоралари доирасида барча хавфсизлик меъёрлари риоя қилинишига эришиш жуда қийин бўлади деб ҳисоблаганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase