АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида берилган баёнот бўйича "Эхо Москвы" хабар қилишича, қалбаки пуллар босиб чиқаришга қандайдир «ноқонуний параллел ташкилот» буюртма берган.
Шу аснода, штаб-квартираси Триполида жойлашган Ливия Марказий банки мамлакатнинг ягона қонуний марказий банки ҳисобланади. Давлат департаментида таъкидланишича, Россияда чоп этилган қалбаки валюта оқими сўнгги йилларда Ливиядаги иқтисодий муаммоларни чуқурлаштириб юборди. Баёнотда қайд этилишича, Қўшма Штатлар БМТ ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда мамлакат барқарорлиги ва суверенитетига путур етказаётган Москванинг фаолиятига чек қўйиш ниятида.
Ғарб Россияни ҳукуматга қарши «Ливия миллий армияси»ни бошқараётгн генерал Халифа Хафтарга ёрдам кўрсатишда айбламоқда. Таъкидланишича, унинг сафларида россиялик ёлланма жангарилар, жумладан, ЧВК "Вагнер" ходимлари жанг қилмоқда. Аввалроқ Вашингтон уларга ёрдам кўрсатиш учун Россия Сурия орқали Ливияга бир нечта ҳарбий самолет ўтказганини айтганди. Хабар қилинишича, уларнинг Россия ВКСга тегишли эканлигини яшириш учун Миг-29 қирувчилари қайта бўялган.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған Халифа Хафтар тарафида икки мингдан ортиқ россиялик ёлланма жангарилар жанг қилаётганини айтганди.
Кремл Ливияда россиялик ҳарбийлар боригини бир неча марта инкор қилди. Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, агар Ливияда «Россия фуқаролари бўлса ҳам, улар Россия давлати манфаатларини ифодаламайди ва Россия давлатидан пул олмайди».
2011 йил Ливияда Муаммар Каддафий ҳокимият тепасидан ағдарилган ва ўлдирилгандан сўнг мамлакатда ҳокимиятга даъво қилаётган бир нечта кучнинг қаттиқ қаршилиги асосида шафқатсиз уруш бошланди.
Охирги пайтларда Ливия пойтахти ва мамлакатнинг ғарбий ҳудудлари Бош вазир Фаиз Сараж бошчилигида Миллий бирлик ҳукумати назорати остида бўлиб келмоқда. Уни БМТ, ғарб мамлакатларининг кўпчилиги, Туркия ва Қатар қўллаб-қувватламоқда. Ливиянинг шарқий ва жанубий қисми «Тобрукдаги ҳукумат» номи остида маълум бўлган мамлакат вакиллар Палатаси томонидан назорат қилинмоқда. Бир пайтлар Муаммар Каддафий тарафдори бўлган 76 ёшли маршал Халифа Хафтар бошчилигидги «Ливия миллий армияси» унинг ҳарбий структураси саналади. У БМТ, Миср, Италия ва Франция томонидан қўллаб-қувватланади.
АҚШ Давлат департаменти: Россия Ливия учун миллиард евро миқдорида қалбаки пуллар босиб чиқарган
Ливиянинг Россия Федерацияси «Гознак» давлат корхонасида босиб чиқарилгани гумон қилинаётган қалбаки пуллар босиб кетгани Малта хавфсизлик хизмати томонидан, миллион доллардан ортиқ суммадаги қалбаки Ливия валютаси олиб қўйилгач аниқланди, дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши