"Биз Лос-Анжелеснинг марказий қисмида бўлиб ўтган тўпланишни ноқонуний деб эълон қилдик", деб айтди маҳаллий полициянинг твиттердаги баёнотида. Полиция маълумотларига кўра, қарор "бир неча бор зўравонлик ҳаракатлари ва мулкка зарар етказилганидан кейин" эълон қилинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотига кўра, намойишчилар майдонни тарк этишлари керак. Маҳаллий дўконлар ҳам полициянинг буйруғи билан ёпилиши керак. Полиция аҳолини Лос-Анжелеснинг марказий майдонини, шу жумладан қўшни хиёбонлар ва магистрал йўлларни айланиб ўтишга чақирди. CNN полиwияга таяниб хабар беришича, норозилик намойиши пайтида икки ҳуқуқ-тартибот ходимининг тан жароҳати олган.
Афро-америкалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда ғалаён кўтарилди. Интернетда полициячилар Флойднинг қўлига кишан тақиб, уч кишилашиб уни ерга ағдаргани, бир киши тиззаси билан бўйнига босиб тургани кўрсатилган видеолар пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтган, сўнгра тинчиб колган. У реанимацияда жон берди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан биттаси эса эҳтиётсизликдан одам ўлдиришда айбланди.
Ассошиэйтед Пресс агентлиги манбаларга таяниб хабар беришича, Пентагон армия ҳарбий полицияси бўлинмаларини Миннеаполисда жойлаштиришга тайёрланиш тўғрисида огоҳлантиришни буюрган.
Лос-Анжелесда полиция шаҳар марказидаги тўпланишни ноқонуний деб эълон қилди
Калифорния штатидаги Лос-Анжелес полицияси Миннеаполисда полиция ҳибсхонасида вафот этган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлими муносабати билан шаҳарнинг марказий қисмида одамларнинг тўпланишини ноқонуний деб эълон қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси