close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ДХХ ходимлари ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатди

Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз аҳолиси томонидан катта хайрихоҳлик билан қарши олинди.

Ўз навбатида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам ушбу хайрли ишга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Жумладан, ДХХ идораларида фаолият олиб борган 53 нафар боқувчисини йўқотган ёки ёлғиз яшаётган фахрийларга, ногирон ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларининг яқинларига, шунингдек, республикамиз бўйлаб 913 та ёрдамга муҳтож оилаларга жами 329 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.
Одатда мамлакат бойлиги унинг иқтисодий қудрати билан баҳоланади. Бироқ, миллатнинг асл хазинаси, энг аввало, унинг ҳамжиҳат ва аҳил халқи эканлиги, ҳеч қандай бойлик бирдамликнинг ўрнини боса олмаслигига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Зеро, бу ҳаётнинг синовлардан ўтган ҳақиқатидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase