close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зеленский Саакашвилини ислоҳотлар ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлади

Украина президенти Владимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украина ислоҳотлар миллий кенгаши ижроия қўмитасининг раҳбари этиб тайинлади, мос келувчи фармон давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди.

"Саакашвили Михаил Николозович ислоҳотлар ижроия қўмитаси бошлиғи этиб тайинлансин (розилик бўйича); Ольшанский Александр Яковлевич ислоҳотлар ижроия қўмитаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинлансин (розилик бўйича)", - дейилади фармон матнида.
Шунингдек, Зеленский Саакашвилини лавозимга тайинлангани билан табриклади. "Михаил Николозовични янги, масъулиятли даъват билан самимий қутлайман. Ишонаманки, у миллий ислоҳотлар кенгашига туртки бера олади ва мамлакат ҳаётида муҳим ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам беради", - дея президент сўзларидан иқтибос келтиради матубот хизмати.
Ушбу ҳужжат билан давлат раҳбарининг Украинадаги ягона давлат ислоҳоти сиёсати, миллий ислоҳотлар кенгаши ва ислоҳотлар ижроия қўмитаси фаолиятини таъминлаш тўғрисидаги фармонларига ва миллий ислоҳотлар кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритилди.
Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Саакашвили 2013 йилда Грузияни тарк этган ва у ерда унга қарши қатор жиноий ишлар қўзғатилган, баъзи ҳолларда у сиртдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2015 йил баҳорида, Саакашвили Украина президенти лавозимини эгаллаб турган Петро Порошенко мамлакат фуқаролигини бериб, уни Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаганида, Украина сиёсатига кириб келди. Бироқ, 2016 йил ноябр ойида, Порошенко Саакашвилини ишдан бўшатиб, у нафақат минтақани ривожлантириш бўйича берган ваъдаларини бажармади, балки минтақанинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлаштирди деб баёнот берди. 2017 йил июл ойи охирида Порошенко Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилди. Кейинчалик Саакашвили ушбу қарор устидан Украина судига шикоят аризаси билан мурожаат қилди, аммо у ҳали кўриб чиқилмаган.
Украина ҳукумати 2018 йил феврал ойида Саакашвилини Польшага юборишди, бу ҳудуддан у 2017 йил кузида Украинага ноқонуний равишда кириб, чегарачилар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг кордонларидан ўтиб келганди. Украинанинг янги президенти Владимир Зеленский 2019 йил 28 майда фармон билан Саакашвилининг Украина фуқаролигини қайтариб берди. Эртаси куни сиёсатчи Украинага қайтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase