close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Доғистон муфтийсининг COVID-19дан тузалган хотини минтақадаги соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни фош қилди

Доғистон муфтийси Аҳмад Абдулаевнинг рафиқаси, ўз қариндошлари билан бирга коронавирус касаллиги юқтириб олиб, тузалиб кетган Айна Гамзатова Махачқаладаги учинчи шаҳар касалхонасини модернизация қилишга чақирди. Ҳукуматга ва ҳомийларга мурожаатида аёл тиббий муассасага зудлик билан томографлар ва ИВЛ ускуналари кераклигини таъкидлади.

Статистикага кўра, ҳозирги кунда Доғистон Россия Федерацияси субъектлари орасида COVID-19 ҳолатлари сони бўйича анти-рейтингда етакчилардан бири ҳисобланади. Минтақада касалликни юқтириб олиш бўйича деярли икки мингта ҳолат қайд этилган, шундан 13 киши вафот этган. Яқинда Гамзатова Доғистон муфтияти веб-сайтида у, унинг эри ва уларнинг оила аъзолари коронавирус юқтириб олганлигини хабар қилганди. Бироқ, самарали танланган даволаниш туфайли уларнинг барчаси тузалиб кетишди.
Аёлнинг сўзларига кўра, касалликнинг энг оғир ҳолати Махачқалъанинг учинчи шаҳар касалхонасида даволанган эрида кузатилган. Муфтий шифокорлар ва зарур тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги шароитида одамлар касалхонада қандай даволанишини ўз бошидан ўтказди.
Гамзатова касалхона икки йилдан бери молиялаштиришдан маҳрум эканганидан шикоят қилганини маълум қилди. Бу йил ФОМС томонидан ажратилган 30 миллион рубл, унинг сўзларига кўра, терапевтик бўлимни қўллаб-қувватлаш ва жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун сарфланган.
“Эксплуатацияга тайёр бошқа барча ажойиб бўлимлар олдин қанда ёпиқ бўлган бўлса, ҳозир ҳам шундай ёпиқлигича қолмоқда. Чунки ҳар доимгидай пул йўқ», - дея таъкидлади мурожаат муаллифи.
Инстаграмдаги «Монитор пациента» ҳамжамияти Гамзатованинг талаби билан бирдамлигини билдирди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase