Назарбоева - 2019 йил мартида давлат раҳбари лавозимидан истеъфога чиққан Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи. У 2016 йил сентябр ойидан буён Парламент Сенатининг депутати бўлиб ишлаган ва у 2019 йил мартида палатанинг спикери этиб сайланган. 2019 йил августида Тўқаев ваколат муддати тугаши муносабати билан Назарбоевани Сенатга депутат этиб тайинлаганди.
Тўқаев Қозоғистон Сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат парламенти Сенати (юқори палатаси) депутати Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, дея хабар беради президент матбуот хизмати. "Давлат раҳбарининг қарори билан Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутати Назарбоева Дариға Нурсултановнанинг ваколатлари тугатилди", - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сионистик режим пропагандаси дунё жамоатчилигини Ғазодаги жиноятларидан қандай бефарқ қолдирмоқда?
- Исроил ўтган куни Ғазо секторининг турли ҳудудларига қарши яна ҳужум уюштирди
- Эрдўған: Глобал муассаса ва ташкилотлар Исроил қотилликларининг олдини олиш учун қадам ташламади
- Исроил ҳарбий самолётлари Ливаннинг жануби ва шарқида кўплаб ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, мусулмонларни ўлдирди
- Раисий пейжер орқали қатл қилинганми?