Сovid-19 қурбонлари сони бўйича АҚШ биринчи ўринда – 62 208 киши.
Кейинги ўринларни қуйидаги мамлакатлар эгаллаган: Италия – 27 967 киши, Буюк Британия – 26 097 киши, Испания – 24 543 киши, Франция – 24 087 киши, Бельгия - 7 594 киши ва Германия - 6 518 киши.
Пандемия йилнинг декабрида Хитой давлатнинг марказидаги Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония ҳолатлари аниқлангандан сўнг бошланди.
2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати ЖССТни касаллик авж олгани ҳақида хабрдор қилди.
30 январда ЖССТ янги коронавирус авж олишини жамият соғлиқни сақлаш тизимида халқаро аҳамиятга молик фавқулодда вазият деб тан олди.
2020 йил 11 февралда касаллик янги турдаги коронавирус (Covıd-2019) номини олди.
2020 йил 11 мартда ЖССТ касаллик авж олиши пандемия характерига эга бўлганлигини эълон қилди.
Коронавирус дунё бўйлаб 230 мингдан ортиқ кишининг умрига нуқта қўйди
Касаллик юқтириб олганлар сони 3,2 млн кишидан ошди. Янги турдаги коронавирус (Сovid-19) окибатида бутун дунёда вафот этганлар сони 230 минг кишидан ошиб кетди. «Worldometer» сайти маълумотларига кўра, 30 апрелга бўлган ҳолатда бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекциясидан 230244 киши вафот этди, касаллик юқтириб олганлар сони эса 3256832 кишига етди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди