close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трампнинг коронавирус Хитойда лабораторияда пайдо бўлганига ишончи комил

АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирус (Cовид-19) Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда сунъий равишда яратилганига оид далилларни кўрганини айтди. Трамп бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. Трамп, вируснинг Хитой лабораториясида сунъий равишда яратилганлиги ҳақидаги далилларни кўрганлигини айтди.

“Мутахассисларимиз ушбу вирус атайлаб ёки тасодифан пайдо бўлганмикан, деган савол билан шуғулланмоқдалар. Ҳозирча бундан ортиқ нарса дея олмайман”, деди Трамп.
Трамп, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фаолиятини танқид қилди.
"ЖССТ уялиши керак, бу ташкилот ўзи Хитойнинг матбуот котиби сифатида тутяпти. Биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ҳар йили 500 миллион доллар маблағ ажратамиз, Хитой эса атиги 38 миллион доллар. Аҳамияти йўқ. ЖССТ бундай даҳшатли хатолар учун баҳона изламаслиги керак, айниқса улар юз минглаб одамларнинг ўлимига олиб келадиган бўлса", - деди Америка раҳбари.
Қўшма Штатлар Хитойга миллиардлаб доллар сармоя киритди, Хитой эса Штатларга ҳатто 10 цент ҳам бермади, деди Трамп.
Пандемия 2019 йил декабр ойининг охирида, Хитойнинг марказий Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида, номаълум келиб чиққан пневмониянинг биринчи ҳолатлари аниқланган пайтдан бошланди.
2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) номаълум пневмониянинг тарқалиши ҳақида хабар беришди.
30 январ куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавируснинг тарқалишини халқаро соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолат деб тан олди.
2020 йил 11 февралда касаллик янги коронавирус касаллиги деб номланди (COVID-2019).
2020 йил 11 мартда ЖССТ эпидемиянинг пандемияга айланганлигини эълон қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase