close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дубай Рамазон ойидан олдин озиқ-овқат дўконларини очди

Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси Рамазон олдидан озиқ-овқат сотиб олишлари учун Дубай бўйлаб озиқ-овқат дўконлар очилади, деб хабар беради амирлик ҳукумати сешанба куни. Дубай душанба куни эрталаб соат 8 дан кечқурун 20 гача гўшт, балиқ, озиқ-овқат ва қаҳва, шунингдек ҳукумат рухсатини олган бошқа маҳсулотлар сотадиган дўконлар эшикларини очиши мумкинлигини маълум қилди. Ушбу даврда маъмурлар дўконларнинг ижтимоий тақиқ ва санитария қоидаларига риоя қилишларини текширадилар.

Карантин чекловларининг енгиллаштирилиши, аҳолига 23 апрел куни кечқурун бошланадиган муқаддас Рамазон ойидан олдин озиқ-овқат сотиб олишга вақт бериш учун мўлжалланган.
25 март куни БАА ушбу касаллик тарқалишига қарши курашиш учун барча бозор ва савдо марказларини ёпди. Дубай ҳам тунда комендантлик соати жорий этди.
БАА душанба куни 398 та янги COVID-19 касаллигига чалинганлик ҳолатини эълон қилди, бу тасдиқланган инфекцияларнинг умумий сонини 4521 га етказди, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Фарида ал-Ҳасаний.
Ўтган ҳафта Амирликлар ҳукумати вируснинг тарқалишини олдини олишга қаратилган бир қатор чекловларни енгиллаштирди, шу жумладан 1 мартдан кейин тугаган барча визалар ва кириш рухсатномалари 2020 йил декабр охиригача амал қилади.
Ўтган ойда барча йўловчи қатновлари тўхтатилганидан сўнг, душанба куни, Emirates Airlines авиакомпанияси Жазоир, Тунис, Жакарта, Манила, Тайпей, Кобул ва Чикагога парвоз қилишни истаганлар учун чекланган рейсларни қайта тиклашни режалаштираётганини маълум қилди.
Ўтган ҳафта расмийлар, шунингдек, Дубайда Waterfront Market бозорини очишга рухсат бердилар.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase