Мусулмонлар учун муқаддас жойлар саналган Макка ва Мадина шаҳарларини бирлаштирадиган янги магистрални очиш маросимида қирол Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд ва шаҳзода Муҳаммад бин Салмон иштирок этди. "Ал-Ихбария" телеканали тадбирни намойиш этди.
Саудия ҳукуматининг берган маълумотларига кўра, 450 км масофадаги янги транспорт тармоғидан йилиг 60 млн киши фойдаланиши мумкин. Макка - Мадина йўналиши бўйлаб 300 км/соатгача бўлган тезликда 35 та электропоезд ҳаракат қилади. Бу ҳаракат йўналишида бешта йўловчи терминали кўзда тутилган – Жидданинг марказий кисмида, шаҳарда жойлашган қирол Абдулазиз Халқаро аэропортида, қирол Абдуллоҳнинг Рабигдаги Иқтисодиёт шаҳрида, Макка ва Мадинада.
Макка - Мадина йўналиши бўйлаб темир йўл қурилиши ва ҳаракатдаги состав (поезд ва вагонлар) етказиб беришга тендер 2011 йил эълон қилинган бўлиб, лойиҳа қиймати 6,7 млрд еврони ташкил қилди. Шартномани 12 та испан ва иккита маҳаллий компаниядан ташкил топган "Аш-Шула" консорциуми қўлга киритди.
ТАСС хабар беришича, 2017 йил июлида Саудия Арабистони "Ал-Харамейн" янги темир йўл тармоғини муваффақият билан дастлабки синовдан ўтказди, шу йилнинг ноябрида эса ишларнинг якунлангани ҳақида расман эълон қилинди.
Саудия Арабистонида Макка ва Мадинани бирлаштирадиган темир йўл очилиши бўлиб ўтди
Макка - Мадина йўналиши бўйлаб 300 км/соатгача бўлган тезликда 35 та электропоезд ҳаракат қилади. Саудия Арабистонида илк юқори тезликдаги "Ал-Харамейн" ("Иккита муқаддас жой") темир йўл шанба куни расман фойдаланишга топширилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми