Унинг сўзларига кўра, охирги аттестация 2016 йил ўтказилган. Бироқ имомлар маълумот даражасининг пастлиги туфайли уларни ўқитиш ҳақида қарор қабул қилинди. Уч йил давомида ўқитиш «Ыйман» фонди билан биргаликда амалга ошилди. Энди қайта аттестацияни 2018 йил октябрида ўтказиш режалаштирилган.
"Кўпчилик имомлар аттестациядан ўта олмаган. Уларнинг ўрнига кимни олишимиз мумкин? Уч йил давомида ўқитдик. Ўйлайманки, энди уларнинг атиги 10-20%игина саволларга жавоб бера олмаслиги мумкин", - деди Эргешов.
Диний ишлар бўйича Давлат комиссияси раҳбарининг айтишича, қонунга кўра имомлар диний ва дунёвий маълумотга эга бўлишлар керак. Бироқ 2016 йил имомларнинг 80-90%и дунёвий маълумотга эга эаслиги аниқланди.
«Айрим имомлар ҳатто мактаб маълумотига ҳам эга эмасди. Уч йил давомида «Ыйман» фонди билан биргаликда ўқитишни ташкил қилдик. Қуръондан ташқари давлат сиёсати, риторика ва анъаналар мавзулари кўриб чиқилди», - қўшича қилади Зайирбек Эргешов.
Унинг сўзларига қараганда, имомларни ўқитиш давом эттирилади. Шунингдек, аёллар учун тренинглар ташкил қилинган бўлиб, диний толерантликни мустаҳкамлаш бўйича ишлар доирасида дин вакиллари учун ҳам тренинглар режалаштирилган.
Диний ишлар бўйича Давлат комиссияси маълумотларига кўра, Қирғизистонда 2647 та масжид, 107 та мадраса, 10 та ислом институти мавжуд бўлиб, 2800 нафар имом фаолият юритмоқда.
Жами Қирғизистонда 3257 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган.
Қирғизистонда имомлар аттестациядан ўтказилади
Қирғизистонда 2647 та масжид, 107 та мадрасае, 10 та ислом институти мавжуд бўлиб, 2800 га яқин имом фаолият юритади. Қирғизистон имомлари қайта аттестациядан ўтади, бу ҳақида Диний ишлар бўйича Давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешов шу ҳақида хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар