close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ньют Гингрич: Насронийлар учун атеизм ИШИДга қараганда хавфлироқ

АҚШ Конгрессининг собиқ спикери ва президентликка номзод Ньют Гингрич “атеизм фалсафаси” насронийлик учун ИШИДга қараганда кўпроқ таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Гингрич шанба куни Флорида штатининг Норс Нейплс нутқ сўзлади. У “Ғарбда дунёвий, атеистик фалсафанинг ўсиши насронийлик учун диндорларни ўлдиришга тенг ва ҳатто унданда хавфлироқ таҳдиддирр” деб айтди. 
Республикачи “насронийликка қарши иккита даҳшатли уруш”га қарши “қаршилик маркази” бўлиб хизмат қила олиши мумкин бўлган католиклар муассасаси бўлмиш Норс Нейплсдаги Аё Мария Ҳуқуқ мактаби ҳақида гапирди.
Насронийликнинг католик мазҳабига амал қилувчи Гингрич Голливуд ва оммавий ахборот воситаларидан таралувчи дунёвий фалсафа “руҳоний дунёнинг муҳимлиги ҳақида билган барча нарсалардан воз кечишни” тарғиб қилаётгани ҳақида огоҳлантириб келган.
У диний марказлар динни атеистик фалсафадан ҳимоя қилишлари шартлигини қўшиб, одамларни диндорларга ва даҳрийларга ажратиш Америка учун таҳлика эканлигини қайд этиб ўтди.
“Улар ҳаёт табиатига нисбатан кўзқарашларида принципиал равишда фарқланадилар”, - деди у икки дунёқарашлар ҳақида гапира туриб.
“Агар сизлар барча қонунлар ва ҳуқуқларингизнинг келиб чиқиши юристларга ва сиёсатчиларга бориб тақалади, деб ҳисобласангиз, унда адашасиз”.
Гингрич айтишича, у диндорлар ва даҳрийлар бирга тўпланишларига ишномаслигини айтди ҳамда охир-оқибат бир томон ғалаба қозониши ва иккинчи томон мағлубиятга учрашини таъкидлади.
“Ёки радикал секуляристлар ҳукуматни назорат остига олиб, америка ҳаётидан динни сиқиб чиқаришлари ёки диндорлар ҳукуматни назорат остига олиб, сизнинг америка халқига радикал қадриятларни сингдирмаслигингизни қаттиқ туриб талаб қилишлари мумкин”, - дея билдирди у.
Гингрич бутун сиёсий карьераси давомида Америкада насронийлик қадриятларни секуляризмдан ҳимоя қилиш муҳимлиги ҳақида гапириб келмоқда. У 2011 йилда Техас штати Сан Антонио шаҳридаги Cornerstone инжилчилар черкови ҳақида гапирмоқда:
“Агар Америкадаги абадий ҳақиқат учун курашда ғолиб бўлмасак, невараларим менинг ёшимга етганида, дунёвий атеистик мамлакатда яшайдилар ва унда радикаллар устунлик қиладилар ва одамлар америкалик бўлиш нималарни англатишини тушунмай қоладилар”.
У “жасорат элиталаримиздан эмас, балки черковларимиздан таралиши керак” дея таъкидлаб келганди.
Америкада Худога ишонмаслиги тўғрисида тан олаётган одамларнинг сони бир неча ўн йиллар давомида ўсиб келмоқда, ҳолбуки насронийлар ҳамон кўпчиликни ташкил этади. Gallup тадқиқот маркази томонидан 2017 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўрсатишича, америкаликларнинг 20 фоизи Худога ишонмайди.
Сўралганларнинг 38 фоизи протестантлар ва 21% католиклар бўлиб чиқди. Шунингдек 9% респондентлар ўзларини насронийликнинг муайан йўналишига мансуб эмаслигини билдирдилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase