close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жаҳон банки Тожикистоннинг ёрдам сўраб қилган мурожаатига жавоб берди

Жаҳон банки Тожикистонга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда ёрдам беришга қарор қилди, хабар беради РИА Новости. Банк директорлар кенгашининг қарорига мувофиқ, Душанбе соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг имкониятларини кучайтириш учун 11 миллион доллар миқдорида грант молиялаштириши олади.

Банкда қайд этилишича, маблағларнинг бир қисми республика касалхоналарида реанимация ва интенсив терапия бўлинмаларида юзга яқин жой ташкил қилишга сарфланади.
Шунингдек, грант коронавирус тести, ниқоб, қўлқоп ва тиббиёт ходимлари учун махсус кийимлар харид қилишга ёрдам беради.
Банкда таъкидланишича, Тожикистон касаллик кенг кўламли тарқалиши хавфига дуч келди, ўз вақтида ва самарали жавоб қайтариш мақсадида республика соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини тўлиқ тайёрлик ҳолатига келтириши лозим.
Тожикистон ҳукумати халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлардан, жумладан, Москвадан  COVID-19 тарқалишига қарши курашда ёрдам қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase