Март ойи охирида, янги коронавируснинг тарқалиши муносабати билан, Индонезия президенти Жоко Видодо соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат жорий қилинганини эълон қилди. Аввалроқ, Индонезия расмийлари коронавируснинг янги тури тарқалишини олдини олиш мақсадида чет эл фуқароларининг кириши ва чиқишини вақтинча тақиқлашгани ҳақида хабар берилган эди. Жума куни маълум бўлишича, иқтисодий сабабларга кўра ҳукумат Рамазон тугагаши муносабати билан юриш ва фуқароларнинг уйларига қайтишини тақиқламайди. Бундан ташқари, расмийлар мамлакатнинг иссиқ об-ҳавоси ва юқори намлик вирус тарқалишини «секинлаштириши» керак, деб ҳисоблашади.
Индонезияда коронавирусга чалинганлар сони 1986 кишига етди
Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни мамлакатда 196 та COVID-19 юқтириб олиш ҳолатлари ҳақида маълум қилди, хаба беради Jakarta Post газетаси. Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бўйича бош бошқарма раҳбари Ахмад Юрианто айтишича, мамлакатда коронавирус туфайли жами 181 киши вафот этди, 134 киши тузалди. Мамлакат пойтахти Джакартада 971 та касаллик ҳолати қайд этилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди