close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда 5,1 мингдан ортиқ киши коронавирусдан вафот этди

АҚШда коронавирус қурбонлари сони 5,1 минг кишидан ошди, мамлакат бўйлаб касаллик юқтириб олганлар умумий сони 215 минг кишидан ошди, хабар қилади американинг Джон Хопкинс университети. АҚШ федерал ва маҳаллий статистикаси йиғиндисини чиқрадиган университет маълумотларига кўра, тасдиқланган ҳолатлар сони 215 417 тани, ўлим ҳолатлари сони – 5116 таи ташкил қилди.

АҚШда энг кўп ўлим ҳолатлари сони Нью-Йорк шаҳрида қайд этилган – 1374 киши.
Охирги сутка давомида АҚШда коронавирус қурбонлари сони 1,2 минг кишига ошди, бу коронавирус авж ола бошлаган пайтдан бошлаб бир суткада кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилди. ЖССТ сўннги маълумотларига кўра, дунёда 820 минг киши коронавирусга чалинган, 40 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase