Хусусан, Саудия Арабистонининг Al-Riyadh ва ArabNews каби асоси оммавий ахборот воситалари Қаразовийнинг собиқ хотини – Жазиралик Асма бинт Кадданинг гўёки улар жинсий ҳаётидаги хунук икир-чикирлар ҳақида «дил рози»ни тарқатди.
Албатта, биз бундай ифлосликларни тарқатиб ўтирмаймиз. Ахир ҳар бир художўй инсонда мўминларнинг шахсий ҳаётига аралашув, унинг шахсий сирларини очиб ташлаш, унга исботсиз туҳмат ва маломатлар айтиш, муҳокама қилиш фақат жирканиш ва нафратланиш ҳиссини уйғотиши мумкин.
Бу янгиликни эълон қилишимиздан мақсад эса охирги пайтларда Саудия ҳукумати ва унинг тарғиботчи ресурслари уларга хуш келмай қолган ислом олимларига қарши кураши чегарадан чиқиб кетганлигини кўрсатишдир. Агар тахт вориси Муҳаммад ибн Салмон томонидан ўтказилган ислоҳотларга қарши бўлган олимларнинг ҳибсга олинишини тушуниш мумкин бўлса, Саудия ҳукуматини ҳатто танқид ҳам қилмаган миллионлаб мусулмонларнинг севимли дин тарғиботчисига ўлим жазоси беришнинг сўралиши ақлдан озганликдан бошқа нарса деб аталиши мумкин эмас.
Олимларга қарши белдан пастга зарбалар
Саудия прокуратураси бутун дунёга машҳур ислом даъватчиси Салмон Авдага ўлим жазосини сўраб мурожаат қилганлиги ҳақида ҳаммани лол қолдирган янгилик чиқиб турган бир пайтда яна бир ислом олими – шайх Юсуф Қаразовий билан боғлиқ янгилик ҳам пайдо бўлдики, у мусулмонларда қаҳр ва ғазабдан бошқа туйғу уйғотиши мумкин эмас.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар