close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Миср COVID-19 эпидемиясини яширишда айбланмоқда

Яқин шарқлик кузатувчилар ва шифокорлар Миср расмийларининг коронавирус тарқалишига муносабатидан хавотир билдирмоқдалар - Араб давлатида хавфли вируснинг ҳақиқий кўлами расмийлар томонидан ЯИМнинг катта қисмини ташкил этадиган туризм секторидан қўрқиш сабабли яширилмоқда деган фикрлар мавжуд.

Расмий маълумотларда касаллик юқтирилган юзлаб одамлар ҳақида айтилади, аммо мутахассислар бундай статистиканинг ишончлилигига шубҳа қилишади.
"COVID-19 оғирлигининг консерватив баҳоларига кўра, бизнинг ҳисоб-китобларимиз Мисрда 19310 та ҳолатни тахмин қилмоқда, - дейди Торонто университети юқумли касаллик мутахассилари, иқтибос келтиради IslamNews сайти Middle East Eye га ҳавола қилган ҳолда. -Мисрда, эҳтимол, бир талай ҳужжатлштирилмаган COVID -19 ҳолатлар мавжуд".
Мамлакатдан фуқаролар ўзларининг коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълумотни ошкор қилганликлари учун жазоланаётгани ҳақида хабарлар келиб тушяпти. Нил дельтаси шаҳарларидан биридаги тиббий муассасага мурожаат қилган бир бемор ўзининг касаллик юқтириб олгани ҳақида маълумот тарқатганлиги учун унинг оиласига муаммолар ва кўнгилсизликлар ваъда қилган Миср хизматларининг эътиборини ўзига тортди.
Коронавируссиз Миср соғлиқни сақлаш тизими ёмон аҳволда эди - шифокорлар мамлакатдан Европага кетиб қолмоқда, Мисрда қолганлар эса хусусий клиникаларда ишлашни афзал кўришади, давлат касалхоналари эса шифокорларсиз қолишди.
Вирус Мисрлик шифокорларни кутилмаган ҳолда ушлади.
“Ҳеч бир ходим, шу жумладан мен ҳам коронавирус билан ишлашга ўргатилмагандик. Бизда энг оддий операциялар учун жиҳозлар йўқ, ҳалокатли ва ўта юқумли вирус ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Биз шамолаш аломатлари билан мурожаат қилаётган ўнлаб одамларни кўриб турибмиз ва уларни антибиотиклар ва гриппга қарши дори-дармонлар билан уйига юборишга мажбур бўлмоқдамиз”, - дея шикоят қилади Луксордаги давлат касалхонаси шифокори Карим аш-Шамс.
Санитария шароити ёмон бўлган ва тиббий ёрдам мавжуд бўлмаган Миср қамоқхоналари учун янада жиддий таҳликалар кучаймоқда. Human Rights Watch ташкилотининг Миср бўйича тадқиқотчиси Амр Магди "Мисрдаги маҳбусга фақат битта маслаҳат бериш мумкин  - касал бўлма" деб ёзди.

Айни вақт Мисрда комендатлик соати жорий қилинди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase