close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Алкоголь: бутун дунёда одамлар ўлимининг асосий сабаби Избранное

Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили бутун дунё бўйлаб уч миллионга яқин киши ҳалок бўлмоқда. Бу ҳатто ОИТС, зўравонлик ва авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг йиғиндисидан ҳам кўп, - маълум  қилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). Бу ҳақида Лента.ру MedicalXpress га ҳавола берган ҳолда хабар қилади.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, спиртли ичимликлар ҳар 20 та ўлимдан 1 тасининг сабаби ҳисобланади, бунда спиртли ичимликдан маст ҳолда автомобиль бошқариш, маст ҳолдаги зўравонлик ва кўп сонли касалликлар, жумладан, юрак-қон-томир касалликлари, жигар циррози ва саратоннинг айрим турлари каби кўп сонил касалликлар ҳисобга олинади. Бундан ташқари, спиртли ичимликлар сил, ВИЧ ва зотилжам каби юқумли касалликларга чалиниш рискини ҳам оширади.
Спиртли ичимликлар билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг тўртдан уч қисми эркакларга тўғри келади. Бундан ташқари, 20-29 ёшдагилар орасида ўлим ҳолати улушининг катталиги (13,5 фоиз) ҳам спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш оқибатига тўғри келади.
ЖССТ баҳоларига кўра, 237 миллионга яқин эркак ва 46 миллионга яқин аёл спиртли ичимликларга қарамликдан азият чекади. Ўртача 2,3 миллиард киши кунига 33 грамм тоза спирт ичади. Бу икки бокал шароб ёки катта шиша идишдаги пивога тенг демакдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase