close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Ҳеч қачон бу қадар даҳшатли жиноятларга дуч келмаган эдим»

БМТ тадқиқотчилари янги ва кенг кўламли ҳисоботда ўз кўзи билан кўрган кишиларнинг бирмаликлар армияси томонидан рохинья халқи ва бошқа кичик элетларга қарши қотиллик, зўрлаб номусига тегиш, қийноққа солиш, ўққа тутишлар ҳақида даҳшатли кўрсатмаларни келтирган.

БМТ миссиясининг ҳисоботида айтилишича, Татмадау сифатида машҳур бўлган Мьянма ҳарбийлари «халқаро ҳуқуққа қарши жуда оғир жиноятлар» содир этган.
Август ойида тезислари эълон қилинган 440 саҳифдан иборат ҳисоботда қўлларидан ёки сочларидан дарахтга боғлаб қўйилган ва зўрлаб номусига тегилган аёлларнинг гувоҳликлари; ёнаётган уйлардан қочиб чиққан, лекин яна қайтадан шу уйларга ҳайдаб кирилган болалар ҳақида, бамбук таёқлар, ёниб турган сигарета ва эритилган мум ёрдамида қийноққа солинганлар ҳақида, қурбонлар сонини ошириш мақсадида одамлар қишлоқлардан қочиб кетадиган йўналишларда ўрнатилган миналар ҳақида кўрсатмалар келтирилади.
«Мен ҳеч қачон бу қадар даҳшатли ва кенг кўламли жиноятларга дуч келмагандим», - дейди БМТ миссияси раиси Марзуки Дарусман.
Татмадау инсон ҳуқуқларининг ҳамма жойларда бузилиши одатий меъёрга айланиб улгарган «заҳарли муҳит» яратган. БМТ қўмитаси Мьянма армиясини фуқаролар назорати остида жавобгарликка чақирди, ҳарбийларни парламентда квотадан маҳрум қилишни, зарур ҳолларда эса умуман тарқатиб юборишни талаб қилди.
Тадқиқотчилар Ракхайн, Шан ва Качин штатларида Мьянма ҳарбийлари хулқ-атворини ўрганиш устида 15 ой вақтини ўтказди. Ҳукумат уларнинг Мьянмага киришига рухсат бермади, бироқ улар мамлакатдан қочиб кетган, воқеаларни ўз кўзлари билан кўрган 875 нафар гувоҳга саволлар билан мурожаат қилдилар.
Энг консерватив баҳоларга кўра, ўтган йилнинг августида армия «тозалаш» бошлаган пайтдан бошлаб икки ой ичида камида 10 минг нафар мусулмон роҳинья, жумладан, Мин Ги қишлоғининг 750 нафар фуқароси ўлдирилди.
Зўралб номусга тегишлар Татмаду ҳарбийлари хулқ-атворининг энг кўп такрорланадиган моделига айланди – гувоҳлар яланғоч ҳолдаги аёллар ва қизлар ўрмонда қўрқувдан титраган ҳолда қочиб кетаётганини кўрган, қишлоқларда белидан пастки қисми қонга тўлиб ётган кўплаб ўликлар қалашиб ётарди.
Сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган маълумотларга кўра, Мьянмада 400 га яқин қишлоқ ер юзидан бутунлай қчириб юборилди. Бунда ҳарбий тозалашлар бошланишидан бир неча ой олдин Ракхайнда тобора кўплаб қўшинлар тўпланиши кузатилган.
«2017 йил инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ рўй берган фожиа режалаштирилган, олдиндан айтиб бериш мумкин бўлган ва муқаррар эди», - хуулоса чиқаради ҳисобот муаллифлари.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase