close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Черковда педофилия: офат кўлами Избранное

Германияда кеча бошланган католик епископлар миллий конференциясининг асосий мавзуси Черковда …. Педофилия бўлди.

Епископларга 350 саҳифадан иборат маъруза тақдим этилиб, унда руҳонийлар томонидан болалар ва вояга етмаганларни фаҳш йўлига киритишнинг ҳужжатлар билан қайд қилинган ҳолатлари тўпланган эди. Жами 1946 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда 1670 нафар католик руҳоний 3677 нафар бола ва вояга етмаганларни зўрлаган.
Шуни айтиб ўтмоқчимизки, бу ерда гап фақат Германия ҳақида кетяпти. Бунда экспертлар шунга эътибор қаратадики, мазкур маърузада бундай ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам қамраб олинмаган.
Шу муносабат билан айтиб ўтмоқчимизки, мазкур ҳодиса Россиянинг турли тарғиботчи ОАВ томонидан кўтаринки руҳ билан ёритиб берилди. Янгилик Ғарб маънавий бузилишининг яна бир далолати сифатида тақдим этилди.
Шу аснода, Ғарбдаги черковларнинг Россиядаги черковлардан фарқи Ғарб черковларида бундай ҳолатлар ўринга эга эканлиги, Россия черковларида эса йўқлигида эмас – маълумки, бу ерда ушбу ҳолат кам учрамайди. Фарқ шундаки, Ғарбда черков бу ҳақида ўзининг жавобгар эканлигини тан олган ҳолда гапиради ва бу ёвузликка қарши қандай курашиш лозимлигини оммавий муҳокама қилади.
Конференцияда сўзга чиққан Мюнхен архиепископи кардинал Райнхард Маркс қуйидагича фикр билдирди: «Черков узоқ вақт давомида тескари ўгирилиб олиб, жим бўлиб қоларди ва бундай далилларни инкор қиларди. Мен бига ишонч йўқотилганини айтишга уяламан. Кўпичилик бизга ишонмай қўйган ва мен уларни тушуниб турибман».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase