close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистонида ҳаром ичимликлар дўкони очилди

Ар-Риёддаги дўкон фақат мусулмон бўлмаган давлатлар дипломатлари учун очиқ бўлади. Саудия шаҳзодаси бин Салмон қиролликни туризм ва бизнес учун "қайноқ йўналиш"га айлантиришга интилмоқда.

Ар-Риёддаги дўкон фақат мусулмон бўлмаган давлатлар дипломатлари учун очиқ бўлади. Саудия шаҳзодаси бин Салмон қиролликни туризм ва бизнес учун "қайноқ йўналиш"га айлантиришга интилмоқда.
Саудия Арабистонида 70 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта спиртли ичимликлар сотиладиган дўкон очилди. Бу қадам Исломнинг энг муқаддас қадамжолари жойлашган қиролликда жамиятни либераллаштириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.
Ар-Риёднинг дипломатик кварталида жойлашган ва фақат мусулмон бўлмаган дипломатлар учун мўлжалланган дўкон валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг Саудия Арабистонини иқтисодиётни "нефтга қарамлик"дан диверсификация қилиш орқали гуллаб-яшнаётган туризм ва ишбилармонлик марказига айлантириш бўйича улуғвор режаларига мос келади.
Associated Press агентлигига исмини ошкор қилмаслик шарти билан суҳбатлашган дипломат - Саудия Арабистонида мавзу нозиклигича қолмоқда - дўконга ташриф буюрди ва атмосферани йирик халқаро аэропортдаги юқори даражадаги duty-free дўконлар билан солиштириш мумкинлигини айтди.
Ҳозирда дўконда спиртли ичимликлардан ликер, вино ва фақат иккита навдаги пиво сотилмоқда. Харидорлар дипломатик идентификаторни тақдим этишлари шарт, уяли телефонлар эса эгаси харид қилиш вақтида ғилофида сақланиши керак. Дипломатнинг сўзларига кўра, смартфонлар учун махсус дастур "карта" тизими ёрдамида харидларни амалга ошириш имконини беради.
Саудия Арабистони расмийларидан дўкон очилиши бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган. Бироқ дўконнинг очилиши давлатга қарашли Arab News нашрида дипломатларга спиртли ичимликлар сотишни тартибга солувчи янги қоидалар эълон қилинганига тўғри келди. Дипломатик юкларнинг бир қисми сифатида ушбу ичимликлар импортини назорат қилишни тартибга солиш учун ишлаб чиқилган ушбу қоидалар душанба куни кучга кирди.
Дипломатлар анъанавий равишда дипломатик идоралар ҳудудида истеъмол қилиш учун ихтисослашган хизматлар орқали алкоголли ичимликлар импорт қилишган. Имконияти бўлмаганлар «қўлдан»/қора бозорда харид қилишган ёки ўзлари самогон тайёрлашган, гарчи бу узоқ қамоқ жазолари, катта жарималар, оммавий калтаклаш ва депортация каби жиддий жазоларни ўз ичига олсада.
Исломда спиртли ичимликлар ичиш тақиқланган ва Саудия Арабистони қўшни Қувайт ва БААдаги Шаржа билан бирга қатъий тақиқ қонунларига эга бўлган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Саудия Арабистонида 1950-йилларнинг бошидан спиртли ичимликлар тақиқланган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase