close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда Украинага тегишли самолет қулаб тушди, омон қолганлар йўқ

Эрон ҳудудида бортида 176 киши, жумладан, тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган Украина йўловчи ташувчи самолети ҳалокатга учради. Фожиа чоршанба куни тонгда Эрон пойтахтида рўй берди. Киев томон йўл олган «Украинские авиалинии»га тегишли Boeing 737 Имом Хомейний номидаги Эрон аэропортидан кўтарилганидан кўп ўтмасдан қулаб тушди. Самолет бортида бўлганларнинг омон қолиши учун ҳеч қандай имконият йўқ эди.

Тергов ишлари бошланди. Асосий тахмин сифатида техник носозлик, аниқроқ айтадиган бўлсак, двигателнинг ўт олиши кўрсатилмоқда, хабар беради IRNA.
Маълум қилинишича, йўловчилар асосан чет элликлар бўлган. Хусусан, 15 киши (иккита йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси) Украина фуқароси, 71 киши – Эрон фуқароси, 73 киши – Канада фуқароси (асли эронликлар), 8 киши – Швеция фуқароси, 6 киши – Афғонистон фуқароси, 4 киши – Германия фуқароси ва 3 киши – Буюк Британия фуқароси бўлган.
Йўловчиларнинг айримлари Эронга КСИР «ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони, АҚШ президенти Трампнинг буйруғи билан америкалик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний билан видолашиш учун атайлаб келган бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase