close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пентагон Эрдўғаннинг ҳарбий базаларни ёпиш ҳақидаги огоҳлантиришига жавоб берди

АҚШ Мудофаа вазирлиги Инжирлик ва Кюрежик ҳарбий базаларининг америкаликлар учун ёпилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг баёнотига жавоб қайтарди. Пентагон вакилининг қайд этишича, ушбу маҳкама Анқара билан муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда ва бу йўналишда барча ҳаракатларни амалга оширмоқда, хабар қилади РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, бунга параллел равишда Вашингтон ўзининг туркиялик шерикларини Россиянинг С-400 ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш, Суриядаги вазиятни тартибга солиш ва бошқа мунозарали масалаларда "янада конструктив сиёсат" ўтказишга чорламоқда.
Бунгача Эрдўған АҚШнинг санкцияларига жавобан АҚШ хавфсизлик кучлари учун Инжирлик ва Кюреджик базаларини ёпиши билан Қўшма Штатларга таҳдид қилган.
Туркиянинг жанубида жойлашган "Инжирлик" авиабазасидан АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган ва НАТОнинг Европа Иттифоқидаги ракеталарга қарши мудофаа тизимининг бир қисми саналган ракета ҳужуми ҳақида эрта огоҳлантириш радарлари ишини таъминлаш учун фойдаланадилар.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase