Келиб чиқиши Марказий Осиёлик бўлган судланувчилар вагонда ўзини портлатиб юборган террорчига ёрдам беришда айбланмоқда.
Сўнгги сўзда айбланувчилар Россияда ишлаш учун бўлганликларини ва барча вақтларини иш жойида ўтказганликларини айтишди. Кимдир кафеда, кимдир қурилиш майдончасида ишлаган. Шунингдек, судланувчилар орасида кўкатлар сотувчиси ҳам бор.
40 ёшли Сейфулла Ҳакимов ўзини оилапарвар одам, деб атади ва ўз фарзандларининг фотосуратини кўрсатди, айбловлардан ҳайратда эканлигини билдирди.
Яна бир судланувчи Маҳамадюсуф Мирзаалимов унинг ўрнига айбсиз одам қатл қилинган совет маньяки Чикатилони эслатиб ўтди.
Айбланувчилар тақдири 10 декабр куни Москва округи ҳарбий суди ушбу иш бўйича ҳукм чиққанда ҳал қилинади.
Тергов маълумотларига кўра, 22 ёшли Акбаржон Жалилов 2017 йил 3 апрел куни «Технологик институт» ва «Сенная Площадь» станциялари ўртасидаги поезд вагонида ўзини портлатиб юборган. Шоҳиста Каримова, Муҳаммадюсуф Мирзаалимов, Дилмурод Муҳиддинов, Сайфулла Ҳакимов, ака-ука Иброҳим ва Муҳаммадюсуф Эрматов, Баҳром Эргашев, Содиқ Ортиқов, Аъзамжон Маҳмудов жиноятда қатнашган одамлар ҳисобланади. Бунда терговчилар фикрига кўра, энг муҳим ролни ака-ука Аброр ва Акром Азимовлар ўйнаган. СКР маълумотларига кўра, судланувчилар Россия Федерациясида Ал-Қоида (Россияда тақиқланган) билан алоқада бўлган «Катиба Товҳид Вал-Жиҳад» гуруҳи сафида бўлишган. 16 киши метродаги теракт қурбони бўлишди, яна 70 га яқин йўловчилар жароҳат олишди.
Питер метросидаги теракт ҳақидаги иш қатнашчилари сўнгги сўзларида Чикатилони ёдга олиб ўтдилар
2017 йилнинг апрелида Санкт-Петербург метросида рўй берган теракт ҳақидаги ишнинг ўн бир нафар иштирокчиси уларга берилган сўнгги сўзда ўзларининг айбсизлиги ҳақида баёнот бердилар ва Чикатило иши билан ўхшашликни қайд этдилар, хабар қилади «Фонтанка.ру».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди