Пайшанба куни Москва фонд биржасида Россиянинг Сбербанк акциялари деярли 4 фоизга арзонлашди ва Германия банкнинг SWIFT ёпилиши бўйича "вето" қўйгани маълум бўлгач, Россия фонд бозоридаги «қуйига пойга»да етакчи бўлиб олди, деб хабар бермоқда Finanz.
Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Европа Иттифоқининг Сбербанкни SWIFT дан узиб қўйишга тайёрланаётгани ҳақидаги нашрни эълон қилганидан сўнг, Россиянинг энг йирик банки аксиялари қулай бошлади.
Банк аллақачон АҚШ ва Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган, аммо барибир еврода операцияларни амалга ошириши мумкин. Уруш бошидан бери Сбербанк капиталлашувда 56 миллиард доллар йўқотди, пайшанба куни эса икки соат ичида яна 1,3 миллиард доллар.
Германия Сбербанк Европа Иттифоқига нефть ва газ етказиб бериш учун тўловлар бўйича асосий банк эканлигини таъкидлаб, бундай санкцияларга қарши чиқди. Бироқ, Германия муқобил етказиб берувчиларни топгани сабабли, Сбербанкнинг глобал молия тизимининг иштирокчиси сифатида тугатилиши немис расмийлари учун энди унчалик ҳам амалга ошириб бўлмайдиган туюлмайди.
Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларининг олтинчи пакети ҳақида яқин орада эълон қилишга тайёрланмоқда.
Bloomberg компаниясининг Россия ҳақидаги янгиликлари Сбербанк акцияларининг янги қулашига сабаб бўлди
Уруш бошланганидан бери Сбербанк капиталлашувда 56 миллиард долларни, пайшанба куни эса икки соат ичида яна 1,3 миллиард долларни йўқотди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди