Раввиннинг сўзларига кўра, Талмуд ҳам судхўрликни тақиқлайди, аммо бу фақат яҳудийга кредит бўйича фоизларни беришга тааллуқлидир. “Тавротда айтилишича, яҳудий яҳудийга фоиз эвазига қарз беролмайди”, деб тушунтирди раввин.
Унинг сўзларига кўра, ўрта асрлардан бошлаб яҳудий банклари яҳудий бўлмаганларга кредит беришга асосланган эди.
Унинг таъкидлашича, айнан Исроил банклари шундай ишлайди, уларнинг омонатчилари акциядорлар бўлиб, улар махсус келишувда расмийлаштирилади.
"Менимча, ислом дунёсида тамойил бир хил - бу фоизлар эвазига қарз бериш эмас, балки айнан акциядорлик улуш шакли", - деб қўшиб қўйди Борода.
Иудаизмдан фарқли ўлароқ, исломда қарз олувчи ва қарз берувчининг миллий ва диний мансублигидан қатъи назар, қарз фоизларига нисбатан мутлақ тақиқ мавжуд.
Шунингдек, раввин, алкогол савдосининг Талмуд нуқтаи назаридан рухсат берилганлигига ишора қилди. Исломда спиртли ичимликларни сотиш, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш, ташиш, шунингдек алкогол ичимликлар билан бир стол атрофида ўтириш қатъиян ман этилади.
Раввин исломий банклар ва яҳудий банклар ўртасидаги муҳим фарқни тушунтириб берди
Россиялик раввин Александр Борода Forbes нашрига берган интервьюда яҳудий банкирларининг Талмуд тамойиллари ҳақида сўзлаб берди. Саволларнинг бирида бошловчи Андрей Мовчан, мисол сифатида исломда судхўрлик тақиқланганини айтиб, иудаизм фоиз даромадларини қандай тартибга солишини сўради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|