Голландиянинг Арнем шаҳри мэри, асли марокашлик Аҳмад Маркуш мусулмонлар муқаддас китоб – Қуръонни ёқиб юбориш бўйича провокацион акцияни тўхтатганидан сўнг кутилмаган баёнот берди.
Аввал хабар қилинганидек, мўъминлар Pegida нацистлар ҳаракати етакчиси Эдвин Вагенсвелдга Арнем ҳукумати билан келишилган ҳаракатлар доирасида Қуръонни ёқишнинг олдини олишди. Бунда 54 ёшли мэр шахсан мусулмонларга мурожаат қилиб, Вагенсвелднинг ниятини амалга оширишига халақит бермасликни илтимос қилган.
Акция мухолифлари Янсплейн майдонини бўшатишдан бош тортганларида, мэр уларни тарқатиб юборишни буюрди. Хавфсизлик кучларининг намойишчиларни орқага суришга уриниши муваффақиятсиз тугади - улар полиция кордонини ёриб ўтиб, Вагенсвелдга ҳужум қилишди ва у енгил жароҳат олди. Уни ҳимоя қилган полициячилар ҳам яраланган.
De Telegraaf газетасининг ёзишича, кейинчалик Маркуш Қуръонни ёқишга қарши бўлганларнинг ҳаракатларини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, бундай акция Нидерландия қонунчилигида тақиқланмаган ва "сўз эркинлиги"нинг кўринишидир.
Қандай қилиб шаҳар мэри Аҳмад Қуръонни ёқишга рухсат бергани ва бу нима билан тугагани ҳақида
Голландиянинг Арнем шаҳри мэри, асли марокашлик Аҳмад Маркуш мусулмонлар муқаддас китоб – Қуръонни ёқиб юбориш бўйича провокацион акцияни тўхтатганидан сўнг кутилмаган баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар