Исроил расмийлари ва ЦАХАЛ ХАМАС етакчисининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Еuronews ёзди.
ХАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазо секторида мусулмонларга қарши ўтказилган махсус операция давомида ўлдирилган. Бу ҳақда Исроил расмийлари ва ЦАХАЛ маълум қилди.
Исроил разведка агентлиги маълумотларига кўра, гуруҳ етакчилари яширинган жойда жанг бўлган. Аммо Синвар билан тўқнашув “тасодифий” бўлгани айтилади.
Зарба натижасида уч нафар жангари йўқ қилинган. ОАВ маълумотларига кўра, улардан бири Синварга “жуда ўхшаш” бўлиб, унинг жасади ДНК таҳлили учун Исроилга юборилган.
Яҳё Синвар Исроилда энг кўп қидирилаётган террорчилар рўйхатининг бошида эди. У яҳудий давлати расмийлари томонидан 2023 йил 7 октябрдаги теракт учун жавобгар, деб ҳисобланмоқда. У август ойида Теҳронда ўлдирилган Исмоил Хония билан "террорчилик гуруҳи"нинг раҳбари эди.
Исроил: ХАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазода ўлдирилди
Исроил расмийлари ва ЦАХАЛ ХАМАС етакчисининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Еuronews ёзди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар