Исроил армияси томонидан Ғазо секторига қарши охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумларда фаластинлик яна 66 киши ҳалок бўлди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, Исроил томонидан Ғазо секторига қарши 296 кундан бери уюштирилган ҳужумлар ҳақида маълумот берилди.
Шунга кўра Исроил армияси томонидан охирги 24 соатда Ғазо секторига қарши уюштирилган ҳужумда, фаластинлик яна 66 киши ҳалок бўлар экан, 241 киши тан жароҳати олди.
Исроил томонидан 2023 – йилнинг 7 - октабридан бери Ғазо секторига қарши уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 39 минг 324 нафарга етар экан, тан жароҳати олганлар сони эса 90 минг 830 нафар деб қайд этилди.
Баёнотда, шунингдек, вайроналар остида ва йўл четида ҳамон жасадлар бор экани ифода этилди. Энг ёмони, Исроил монеликлари юзасидан юқорида номи тилга олинган жасадларни тиббий гуруҳлар билан ҳарбий бўлмаган мудофаа ходимлари ҳам ола олмаяпди.
Исроил ҳужумлари оқибатида яна фаластинлик 66 киши ҳалок бўлди
Исроил армияси томонидан Ғазо секторига қарши охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумларда фаластинлик яна 66 киши ҳалок бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|