Қозоғистон мусулмонлари диний идораси маст ҳолда машина бошқаргани учун гувоҳномасидан маҳрум этилган Қўстанай вилояти бош имом-хатиби Бахитбек Тажимбетга нисбатан ўз позициясини билдирди.
23 июл куни Бахитбек Тажимбет Бурабойда маст ҳолда рулга ўтирди ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузди. Аввалроқ Телеграм каналлари хабар қилганидек, у Toyota Highlander автомобилида тунги клуб ёнида ушланган, суд имомни 15 суткага ҳибсга олган ва етти йилга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилган.
Бугун Қрзоғистон диний идораси ушбу резонансли воқеа юзасидан баёнот берди.
“Диний идора хизмати тизимида қонун нормалари ва диний хизматчилар этикасини қўпол равишда бузган шахслар диний соҳада ишлашга маънавий ҳуқуқига эга эмас. Қўстанай вилояти бош имом-хатиби лавозимидан озод этилди”, — дея хабар берди Қозоғистон мусулмонлар диний идораси ва бу воқеа учун мамлакат мусулмон жамоатчилигидан узр сўради.
Ўзбекистонда баъзи муллалар ичкилик ичиб қўлга тушган имомни оқлаб, кўрмуридларига имом деган шахс маъсум бўлади, муллалар дин бўлади, уларни танқид қилиш динни танқид қилиш бўлиб, бу куфр, деб ижтимоий тармоқларда таҳдид қилишмоқда. Кўрмуридларини халққа қарши гиж-гижламоқда...
Маст ҳолда қўлга тушган имом учун диний идора узр сўради
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси маст ҳолда машина бошқаргани учун гувоҳномасидан маҳрум этилган Қўстанай вилояти бош имом-хатиби Бахитбек Тажимбетга нисбатан ўз позициясини билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар