Ғазодаги Фаластин Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Исроил томонидан Ғазо секторига қарши уюштирилган ҳужумлар ҳақида маълумот берди.
Исроил армияси томонидан Ғазо секторига қарши охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумларда фаластинлик яна 54 киши ҳалок бўлди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, Исроил томонидан Ғазо секторига қарши 286 кундан бери уюштирилган ҳужумлар ҳақида маълумот берилди.
Шунга кўра Исроил армияси томонидан охирги 24 соатда Ғазо секторига қарши 3 қатлиом уюштирилган. Оқибатида фаластинлик яна 54 киши ҳалок бўлар экан, 95 киши тан жароҳати олган.
Ҳужумга учраганларнинг бир қисми ҳалигача вайроналар остида экани ифода этилган баёнотда, Ғазодаги тез ёрдам ва ҳарбий бўлмаган ходимларнинг ҳам уларга улаша олмагани таъкидланди.
Исроил томонидан 2023 – йилнинг 7 - октабридан бери Ғазо секторига қарши уюштирилган ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 38 минг 848 нафарга етар экан, тан жароҳати олганлар сони эса 89 минг 459 нафар деб қайд этилди.